Англия Коста-Рика билан назорат ўйини ўтказади

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати стартидан олдин яна бир ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг навбатдаги рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам назорат баҳсида майдонга тушиши маълум қилинганди. Ҳар икки ўйин АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базаси яқинида ўтказилади, бироқ аниқ стадион ҳали тасдиқланмаган.
Англия ва Коста-Рика шу пайтгача икки марта тўқнаш келган. 2018 йилда ўртоқлик ўйинида инглизлар Маркус Решфорд ва Денни Уэлбек голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, 4 йил аввал эса Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 0:0 дуранг қайд этилган.
Томас Тухел бошчилигидаги Англия 17 июн куни Жаҳон чемпионатини Хорватияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу гуруҳдан Гана ва Панама ҳам ўрин олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!