date

Нико Шлоттербек «Реал»га йўл олмай, «Боруссия»да қолиши мумкин

Нико Шлоттербек «Реал»га йўл олмай, «Боруссия»да қолиши мумкин

Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек амалдаги шартномасини узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, агар футболчи янги келишувга имзо чекадиган бўлса, унинг Дортмунддаги йиллик маоши тахминан 14 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, шартномага 50–60 миллион евро миқдорида тўвон пули банди ҳам киритилиши мумкин.

Қайд этилишича, ҳозирда Шлоттербек олдида икки асосий йўл бор: «Боруссия» билан қолиш ва шартномани узайтириш ёки ёзда Мадриднинг «Реал» клубига кўчиб ўтиш. Якуний қарорини у март ойидаги халқаро танаффус пайтида қабул қилишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нико Шлоттербек «Реал»га йўл олмай, «Боруссия»да қолиши мумкин