«Марсел» бош мураббийлигига яна бир номзод пайдо бўлди

«Марсел» бош мураббийлигига яна бир номзод пайдо бўлди

Франциянинг «Марсел» клуби Роберто Де Дзерби ишдан бўшатилгач, бош мураббийлик масаласи бўйича яна бир вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Foot Mercato хабарига кўра, Саудия Арабистонида ишлаётган Сержиу Консейсау билан бир қаторда, марселликлар Ҳабиб Бейе номзодини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Ҳабиб Бейе аввал «Ренн»да бош мураббий бўлиб ишлаган. У 9 февраль куни сўнгги 4 учрашувдаги қониқарсиз натижалар сабаб лавозимидан четлатилган эди.

Ҳозирда «Марсел» чемпионат жадвалида 21 ўйиндан кейин 39 очко билан 4-ўринда бормоқда. Клубдан юқорида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51 очко) жойлашган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар