Россия ва Марокаш терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Россиянинг Марокашдаги элчиси Владимир Байбаков икки мамлакат миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик баҳси ташкил этилиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дипломатнинг айтишича, Россия терма жамоаси учун Марокашга қарши ўйнаш қизиқарли бўларди. У бу ташаббусни яхши ғоя деб атаб, уни амалга оширишга ҳаракат қилишларини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган Африка кубогида иккинчи ўринни эгаллади ва финалда Сенегалга имкониятни бой берди.
Россия эса FIFA ва UEFA қарори билан халқаро мусобақалардан четлатилган. Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа сўнгги ўртоқлик учрашувида Чилига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг