«Ювентус» ёзда Федерико Гаттини сотиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳимоячиси Федерико Гатти жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Tuttosport хабарига кўра, Турин клуби бу ёз футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бунга сабаб, бош мураббий Лучано Спаллетти энди Гаттини «сотилмайдиган» футболчилар қаторидан кўрмаяпти. Шунингдек, ҳимоячининг йиллик маоши 3 миллион еврoни ташкил этади ва клуб унинг ўйини бу харажатларга тўлиқ мос келмаяпти, деб ҳисобламоқда.
Гаттининг «Ювентус»га ўтиши 2022 йилда «Фрозиноне»дан 9 миллион евро эвазига амалга ошган. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 17 учрашув ўтказиб, 2 та гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг