date

«Тоттенҳем» собиқ мураббийи матч пайтида ҳушидан кетди

«Тоттенҳем» собиқ мураббийи матч пайтида ҳушидан кетди

Англиянинг «Тоттенҳем» клубини аввал бошқарган Девид Плит Чемпионшип учрашуви вақтида «Куинс Парк Рейнджерс»нинг «Лофтус Роуд» стадионида ҳушидан кетиб қолди. Ҳозир у шифохонага ётқизилган ва Daily Mail хабарига кўра, камида икки ҳафта даволанишда бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

81 ёшли мутахассиснинг ҳолати клубда ҳам эътиборсиз қолмади: «Тоттенҳем» матбуот хизмати Плитнинг яқинлари билан боғланиб, унинг оиласи ҳамда ўзига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Плит «Тоттенҳем»ни 1986/1987 йилги мавсумда бошқарган, кейинчалик эса бир неча йил давомида клубда турли лавозимларда, жумладан спорт директори сифатида ҳам фаолият юритган. У профессионал фаолиятини 2008 йилда якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳем» собиқ мураббийи матч пайтида ҳушидан кетди