date

Майкл Олисе Бундеслигада январ ойининг энг яхшиси бўлди

Майкл Олисе Бундеслигада январ ойининг энг яхшиси бўлди

Мюнхеннинг «Бавария» қанот ҳужумчиси Майкл Олисе Бундеслигада январ ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қишки ой давомида Олисе Германия чемпионатида 10 та голга бевосита ҳисса қўшди: у 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 7 бор голли пас муаллифига айланди.

Таъкидлаш жоиз, бу Олисе учун мавсумдаги илк бундай эътироф эмас — у ноябр ойида ҳам Бундеслиганинг энг яхшиси сифатида қайд этилган.

Жорий Бундеслига мавсумида эса Олисе умумий ҳисобда 10 та гол ва 18 та ассист жамғарган. «Бавария» эса турнир жадвалида ишончли пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майкл Олисе Бундеслигада январ ойининг энг яхшиси бўлди