date

Артета «Арсенал»га ғалаба учун нималар етишмаганини айтди

Артета «Арсенал»га ғалаба учун нималар етишмаганини айтди

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета АПЛ доирасида «Брентфорд»га қарши ўйинда (1:1) нега уч очко қўлга киритилмаганини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Канонирлар» бу натижа билан «Манчестер Сити»дан олти очколик устунликни яна тиклаб олиш имкониятини қўлдан бой берди. 61-дақиқада Нони Мадуэке турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Арсенал»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ мезбонлар тез орада жавоб голини уриб, ўйинни дурангда якунлади.

«Бу стадионда ютмоқчи бўлсанг, ҳар иккала жарима майдонида ҳам шафқатсизроқ бўлишинг керак. Бугун айнан шу жиҳат бизга етишмади», — деди Артета учрашувдан кейинги суҳбатда.

«Арсенал» навбатдаги баҳсини якшанба куни Англия кубогида ўз майдонида «Уиган»га қарши ўтказади. Шундан уч кун ўтиб эса АПЛнинг 27-турида сафарда «Вулверҳемптон» билан тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета «Арсенал»га ғалаба учун нималар етишмаганини айтди