date

Жоан Гарсия Ла Лигада қўпол хатолар бўйича иккинчи

Жоан Гарсия Ла Лигада қўпол хатолар бўйича иккинчи

"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия Испания кубоги ярим финалининг илк учрашувида Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши ўйинда (0:4) қўпол хато қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

6-дақиқада Эрик Гарсиядан узатилган тўпни қабул қилишда муаммо юзага келди ва тўп дарвозага кириб кетиб, автогол қайд этилди. Шу гол каталонияликлар учун йирик мағлубиятнинг бошланишига айланди.

Opta маълумотига кўра, Жоан Гарсия ўтган мавсум бошидан буён барча мусобақаларда 4-марта голга олиб келган хато қилган. Бу кўрсаткич Ла Лига дарвозабонлари орасида иккинчи энг ёмон натижа бўлиб, у Давид Сория билан тенг. Бу даврда энг кўп хато Пауло Гассанигада — 6 та.

Эслатиб ўтамиз, Жоан Гарсия ўтган ёзда "Эспанол"дан "Барселона" сафига кўчиб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жоан Гарсия Ла Лигада қўпол хатолар бўйича иккинчи