09:22 / 08.03.2017
5 309

«Арсенал»нинг «қўрқинчли туши» яна такрорланди ёхуд «Бавария» чорак финалда

«Арсенал»нинг «қўрқинчли туши» яна такрорланди ёхуд «Бавария» чорак финалда

"Арсенал" ўз майдонида ҳам ҳудди илк учрашувдаги каби "Бавария"дан йирик 5:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди ва Европа Чемпионалар лигаси мусобақасини ҳар доимгидек эрта тарк этди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Арсен Венгер шогирдлари катта куч билан ҳужумга ташланишди, ва натижада Тео Уолкоттнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Иккинчи бўлимда Роберт Левандовски ўзи ишлаган 11 метрлик жарима зарбасини муваффақиятли тарзда амалга ошириб "Арсенал"нинг бор умидини йўққа чиқарди. Ҳисоб 1:1.

68-дақиқада Арьен Роббен гол уриб, мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Дуглас Коста "Бавария"нинг учинчи тўпини киритди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Артуро Видаль Оспина қўриқлаётган дарвозани икки бора нишонга олиб, "Бавария"нинг Лондондаги йирик ҳисобда ғалабага эришишига ҳисса қўшди.

Жамоалар ўртасидаги умумий ҳисоб 10:2 кўринишини олди ва "Бавария" кейинги босқич йўлланмасини ажойиб тарзда қўлга киритди.

ЕЧЛ. 1/8 финал, жавоб учрашуви

Арсенал (Англия) – Бавария (Германия) 1:5

Голлар: 1:0 – 20 Уолкотт, 1:1 – 55, пенальти Левандовски, 1:2 – 68 Роббен, 1:3 – 78 Дуглас Коста, 1:4 – 80 Видаль, 1:5 – 85 Видаль.

Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен, Жака, Уолкотт, Рэмзи (Коклен, 72), Санчес (Перес, 73), Жиру (Озил, 72).

Бавария – Нойер, Хуммельс, Алаба, Рафинья, Мартинес, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара (Киммих, 79), Роббен (Дуглас Коста, 71), Рибери (Саншеш, 79), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Уолкотт (39), Алаба (39), Мартинес (44), Косьельни (53), Окслейд-Чемберлен (61), Жака (79).

Четлатиш: Косьельни (54).

Биринчи ўйин: 1:5

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал»нинг «қўрқинчли туши» яна такрорланди ёхуд «Бавария» чорак финалда