date

Клопп «Реал»ни қабул қилса, икки юлдуз билан хайрлашади

Клопп «Реал»ни қабул қилса, икки юлдуз билан хайрлашади

Матбуотда Юрген Клоппнинг Мадриднинг «Реал» клубига бош мураббий бўлиб келиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тинмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Германиялик мутахассис мавсум якунида лавозимини тарк этиши кутилayotgan Альваро Арбелоага эҳтимолий ўринбосарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи келаси ёзда «қаймоқранглилар»ни бошқарса, ҳужумчи Родригони ҳамда ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани сотишни талаб қилиши мумкин.

Родриго клубни тарк этишни истамаяпти, бироқ янги мураббий режаларига мос келмаса, вазиятни ўзгартириш вариантини кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Transfermarkt маълумотига кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчининг баҳоси 60 миллион еврони ташкил этади. Камавинга эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Клопп «Реал»ни қабул қилса, икки юлдуз билан хайрлашади