date

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Россиялик ҳимоячи Георгий Джикиянинг вакили Малик Арутюнов футболчининг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Джикия «Антальяспор»даги маош кечикишидан норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Арутюнов таъкидлашича, тўловлар ноябр ойидан бери кечикмоқда, акс ҳолда футболчи Туркиядаги шароитлардан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи Туркия клубига ўтган йил ёзида қўшилганди. Джикия «Антальяспор» билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида у 12 учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин