FIFA Россияга қўйилган санкцияларни апрел ойида бекор қилиши мумкин

FIFA Россияга қўйилган санкцияларни апрел ойида бекор қилиши мумкин
Қисқача

FIFA Россияга нисбатан жорий этилган санксияларни 2026 йил апрелида бекор қилиши ёки қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу масала федерация конгрессида муҳокама қилиниши кутилмоқда. FIFA президенти Жанни Инфантино чекловларни Россия учун юмшатишга умид қилаётгани айтилмоқда, UEFA эса бу борада қатъий позицияда қолмоқда. УАФ президенти Андрей Шевченко россиялик жамоаларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишига қарши эканини Инфантино билан учрашувда билдирган.

FIFA Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни 2026 йил апрелидаёқ бекор қилиши ёки уларни қайта кўриб чиқиши эҳтимоли бор. Айнан шу ойда федерация конгресси йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норасмий суҳбатларда амалдорлар FIFA президенти Жанни Инфантино чекловлар Россия учун юмшатилишига умид қилаётганини айтмоқда.

Sport24.ru хабарига кўра, UEFA Россия масаласида янада қатъий позицияда қолмоқда.

Аввалроқ Инфантино санкциялар вазиятни яхшиламаганини, аксинча, янада оғирлаштирганини таъкидлаб, уларни имкони борича тезроқ бекор қилиш кераклигини билдирган.

Шундан сўнг UAF президенти Андрей Шевченко FIFA раҳбари билан шошилинч учрашиб, ўз нуқтайи назарига кўра, россиялик жамоаларнинг халқаро мусобақаларда қатнашиши йўл қўйиб бўлмаслигини эслатган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар