“Миллионлар ўйини” дея эътироф этилувчи футбол бўйича 2018 йилда Жаҳон чемпионати ўтказилади. Айни вақтда мазкур йирик мусобақанинг саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг 9 карра энг яхши ҳаками, Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, жаҳоннинг энг яхши арбитри сифатида “Global Soccer Awards” мукофоти совриндори Равшан Эрматов бу галги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиши тайин. Ҳозирда саралаш босқичларида иш олиб бораётган Равшан Эрматовнинг навбатдаги ҳакамлик иши 23 март куни бўлиб ўтадиган учрашувда яна бир бор синовдан ўтказилади.
23 март куни Ал-Айн шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари ва Япония терма жамоалари ЖЧ-2018 саралаш босқичи “В” гуруҳи 6-тури доирасида майдонга тушади. Бу учрашувда Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар берди.
Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам берадилар. Тўртинчи ҳакам – Дмитрий Пислегин.
Саралаш босқичининг бундан аввалги туридан сўнг Япония термаси 10 очко билан тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистонидан кейин 2-ўринда бормоқда. БАА эса 9 очко билан тўплар нисбати бўйича Австралиядан кейин 4-қатордан жой олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди