date

Компани 17 ёшли Карлга босим йўқлигини айтди

Компани 17 ёшли Карлга босим йўқлигини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани 17 ёшли ярим ҳимоячи Леннарт Карлнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Карлга алоҳида босим юкланмаяпти: у ҳеч нарсани совға қилиб олаётгани йўқ, бироқ ёши инобатга олиниб, жамоани натижага етаклаш мажбурияти унинг зиммасига қўйилмаяпти. Компани Карлнинг ушбу учрашувда ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ўзини яхши кўрсатганини қайд этди.

Бундеслиганинг 22-турида «Бавария» сафарда «Вердер»ни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Карл учрашувни тўлиқ — 90 дақиқа ўтказиб, битта голли узатма билан ажралиб турди.

Жорий мавсумда Карл «Бавария» таркибида 30 та ўйинда майдонга тушди, 7 та гол урди ва 4 та ассист муаллифига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани 17 ёшли Карлга босим йўқлигини айтди