date

Мартинович Ҳавертс билан учрашувдаги кулгили суҳбатни эслади

Мартинович Ҳавертс билан учрашувдаги кулгили суҳбатни эслади

«Қайрат» футболчиси Александр Мартинович Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг лондонликлар яримҳимоячиси Кайо Ҳавертс билан бўлган қизиқарли мулоқоти ҳақида гапириб берди. Немис футболчисига Мартиновичнинг юзи жуда таниш туюлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мартиновичнинг айтишича, Ҳавертс: «Нимадир учун юзингиз менга жуда таниш», деган. Шунда «Қайрат» ҳимоячиси аввалроқ «Байер»га қарши ўйинларни эслатиб, уларни ўз вақтида мағлуб этишганини, шунингдек Ҳавертс «Челси» сафида тўп сурган пайтда ҳам майдонда бир неча бор рўбарў келишганини таъкидлаган.

Футболчи коллекциясида Ҳавертснинг ўйин футболкаси ҳам борлигини қўшимча қилди. Мартинович аввалроқ Россияда ҳам фаолият юритиб, «Краснодар», «Урал» ва «Рубин» клубларида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Қайрат» январь охирида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида тўқнаш келган. Лондон клуби ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мартинович Ҳавертс билан учрашувдаги кулгили суҳбатни эслади