АПЛнинг икки гранди Бавария ҳимоячисини кузатмоқда

“Бавария” ҳимоячиси Ким Мин Же фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 29 ёшли футболчига “Челси” ва “Тоттенҳэм” қизиқиш билдирмоқда. “Кўклар” марказий ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи, чунки Жереми Жейк билан бўлган келишув амалга ошмай, футболчини “Ливерпул” олиб кетган. “Шпорлар”да эса трансфер масаласи кўп жиҳатдан ёзда келиши кутилаётган янги бош мураббий қарорига боғлиқ бўлади.
Ким Мин Же жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Transfermarkt маълумотига кўра, жанубий кореялик футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврoни ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг