date

Россия ва Мали ўйини бўйича сана ҳам стадион аниқ бўлди

Россия ва Мали ўйини бўйича сана ҳам стадион аниқ бўлди

Март ойида Россия терма жамоаси Мали билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши расман тасдиқланди. Аввалроқ ОАВда тарқалган хабарни Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Магасса маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Магассанинг Sport24’га айтишича, Россия ва Мали жамоалари 27 март, жума куни майдонга тушади. Учрашув Краснодардаги стадионда бўлиб ўтади.

Яқин вақт ичида бу маълумотни Россия футбол иттифоқи ҳам тасдиқлаши кутилмоқда. Мухлислар сафарини режалаштириши учун ўйиннинг аниқ бошланиш вақти ҳам муҳим.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Россия терма жамоаси Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, Чили билан баҳсда эса 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия ва Мали ўйини бўйича сана ҳам стадион аниқ бўлди