Спаллетти «Галатасарой»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Туриннинг «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги «Галатасарой»га қарши илк учрашув олдидан жамоасидан нималар кутаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар 1/16 финал доирасидаги биринчи баҳсни 17 февраль куни Истанбулда ўтказади. Учрашув 22:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
«Бу ўйиндан кутганларим жуда юқори. “Ювентус” тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олиши шарт. Энг кичик иккиланиш ёки ишончсизлик рақиб томонидан дарҳол сенга қарши ишлатилади», — дея мураббийнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.
Жавоб ўйини 25 февраль куни Туринда бўлиб ўтади. Шунингдек, 17 февраль куни яна учта жуфтлик плей-офф баҳсида майдонга тушади: «Монако» — «ПСЖ», Дортмунднинг «Боруссия»си — «Аталанта» ҳамда «Бенфика» — «Реал».
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!