Хаби Алонсо «Марсель» таклифини рад этишга қарор қилди

Хаби Алонсо январ ойида «Реал»даги ишидан бўшатилганидан сўнг ҳозирча клубсиз қолмоқда. The Touchline нашри журналист Фабрис Хокинсга таяниб хабар беришича, яқинда испаниялик мутахассис билан «Марсель» алоқага чиққан. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Прованс клуби Алонсога бош мураббий лавозимини таклиф қилган, бироқ Хаби бу вариантни маъқул кўрмади. Манбага кўра, у клуб ичидаги беқарор вазият сабабли таклифни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, «Марсель» яқинда «ПСЖ»дан 0:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учрагандан сўнг, Роберто де Дззерби билан хайрлашганди.
Айни пайтда «Марсель» Франция чемпионати турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Провансликлар навбатдаги учрашувини 20-февраль куни сафарда «Брест»га қарши Лига 1 доирасида ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг