Руни Слот нега «Ливерпул»га мос келмаслигини изоҳлади

Англия футболининг таниқли собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нидерландиялик мутахассис Англиядаги илк мавсумидаёқ «қизиллар»ни АПЛ чемпионлигига олиб чиққан эди. Бироқ жорий мавсум у қадар омадли кечмаяпти: 26 турдан сўнг жамоа турнир жадвалида фақат 6-ўринда бормоқда.
«Мен Слот билан бир неча бор учрашганман, у ёқимли инсондай туюлади. Аммо унда «Ливерпул»га хос ўша аура бор, деб ўйламайман. Балки бунга Юрген Клопп даврининг таъсири сабабдир — бундай даврдан кейин исталган мураббийга қийин бўлади», — дея Рунинг сўзларини The Anfield Buzz келтиради.
Арне Слотнинг «Ливерпул» билан тузган шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг