Ливерпул Собослаининг Реалга кетишига йўл қўймоқчи эмас

Сўнгги кунлар ва ҳафталарда матбуот "Ливерпул" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаини Мадриднинг "Реал" клуби билан тез-тез боғламоқда. Миш-мишларга Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси ҳам туртки берди: унинг айтишича, Собослаи болалигидан "Реал" сафида ўйнашни орзу қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ тарқалган гап-сўзларга қарамай, "Ливерпул" футболчини сотишни режалаштирмаяпти. TEAMtalk хабарига кўра, мерсисайдликлар Собослаи билан шартномани узайтирмоқчи ва музокаралар жараёни ижобий томонга силжимоқда.
Ҳозирги келишув 25 ёшли Собослаини "Ливерпул" билан 2028 йил ёзигача боғлаб турибди. Transfermarkt портали футболчини 85 миллион евроқа баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг