date

Манчестер Сити Нико Гонсалесни қўлдан чиқармоқчи эмас

Манчестер Сити Нико Гонсалесни қўлдан чиқармоқчи эмас

Манчестер Сити кейинги мавсум учун таркиб масаласини фаол кўриб чиқмоқда. Родри тез-тез жароҳат олишини инобатга олган ҳолда, клуб ярим ҳимоячи Нико Гонсалесни жамоада олиб қолишни муҳим деб билмоқда. Transfer News Live El Nacionalга таяниб хабар беришича, АПЛ гиганти футболчининг ёзги трансфер ойнасида кетиш эҳтимолини тўсиб қўйишга қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу қарор Барселонани хафа қилиши мумкин: каталонияликлар Гонсалесни яна ўз сафига қайтариш вариантини кўриб чиққан эди.

2025/2026 йилги мавсумда 24 ёшли Нико Гонсалес Манчестер Сити сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион евроқа баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити Нико Гонсалесни қўлдан чиқармоқчи эмас