date

Эндрик учун курашда «Манчестер Юнайтед» олдинга чиқди

Эндрик учун курашда «Манчестер Юнайтед» олдинга чиқди

«Реал» ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Fichajes хабарига кўра, ҳозирда «Лион»да ижара асосида тўп сураётган бразилиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада айтилишича, айнан «қизил иблислар» ёш ҳужумчини трансфер қилиш пойгасида ҳозирча етакчилик қилмоқда ва Эндрикка мунтазам ўйин амалиётини кафолатлашга тайёр.

Эндрик 2024 йилда «Палмейрас»дан «Реал»га 47 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «Лион» сафида барча мусобақаларда 6 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 1 та голли узатма берди. Шунингдек, Эндрик январь якунларига кўра Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик учун курашда «Манчестер Юнайтед» олдинга чиқди