Туркияда бекор қилинган голдан кейин ҳакамга самокат улоқтиришди

Туркиянинг қуйи, ярим ҳаваскор лигаларидан бирида майдондаги можаро ноодатий якун олди: голни ҳисобламаган ҳакамга трибунадан электр самокат улоқтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Транспорт воситаси бевосита ҳакамга тегиб, унга жароҳат етказгани айтиламоқда. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, катта шов-шувга сабаб бўлди.
Ҳодиса «Дарендеспор» ва «Ҳекимҳан» жамоалари учрашувида рўй берди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда 87-дақиқада баҳсли эпизод юзага келган ва ён ҳакам Ҳакан Баскур гол қоидабузарлик билан урилган, деган қарорга келган.
Шундан сўнг тартиббузар мухлислар дарҳол кескин реакция билдириб, майдонга электр самокатни улоқтиришди. Натижада учрашувдаги вазият янада таранглашиб кетди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг