date

Францияда Головин учун дисквалификация муддати белгиланди

Францияда Головин учун дисквалификация муддати белгиланди

Францияда «Монако» яримҳимоячиси Александр Головиннинг Лига 1 22-турида «Нант»га қарши ўйиндаги (3:1) қизил карточка олган эпизоди интизомий тартибда кўриб чиқилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Интизомий қўмита йиғилишида футболчининг жазоси оғирлаштирилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди. Натижада Головин битта учрашувга дисквалификация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, россиялик яримҳимоячи Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинида ҳам «ПСЖ»га қарши баҳсда (2:3) майдондан четлатилганди.

Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи Франция чемпионатида 16 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Францияда Головин учун дисквалификация муддати белгиланди