Тчуамени жамоа билан машғулотда, хавотирга ўрин йўқ

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени Европа Чемпионлар лигасида “Бенфика”га қарши ўйинда ноқулайлик сезди. Бироқ франсуз футболчида жиддий жароҳат аниқланмади: пайшанба куни у жамоа билан тўлиқ машғулот ўтказди, деб хабар беради The Touchline. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Реал” ҳозирда Ла Лигада сафардаги “Осасуна”га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин шанба, 21-февраль куни бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 22:30 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Барселона” мадридликлардан икки очко ортда бормоқда.
Ҳафта ўртасида “Реал” Чемпионлар лигасида “Бенфика” майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг