date

Диуф Винисиусга ён босди: жамиятга шундай одамлар керак

Диуф Винисиусга ён босди: жамиятга шундай одамлар керак

“Ливерпуль”нинг собиқ ҳужумчиси ва Сенегал терма жамоаси экссардори Эл-Ҳаджи Диуф Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниор атрофидаги можарога муносабат билдириб, футболчини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Воқеа Чемпионлар лигасида “Бенфика”га қарши ўйинда юз берган. Винисиус лиссабонликлар сафидаги аргентиналик ҳимоячи Жанлука Престианни томонидан ўзига нисбатан ирқчилик бўлганини айтган. “Бенфика” эса футболчисига қўйилган айбловларни рад этмоқда.

Диуфнинг таъкидлашича, Винисиус жамият учун муҳим масалаларни кўтаряпти: “У жамиятга таъсир қиладиган нарсалар ҳақида гапиряпти, жамиятга эса у каби кучли инсонлар кўпроқ керак”, — дея унинг сўзларини Telecom Asia келтирди.

Учрашув 1:0 ҳисобида “Бенфика” фойдасига якунланган. Аввалроқ Престианни 10 тагача ўйинга дисквалификация қилиш эҳтимоли борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Диуф Винисиусга ён босди: жамиятга шундай одамлар керак