date

Энтони Гордон «Ньюкасл» сафида Ширер рекордини янгилади

Энтони Гордон «Ньюкасл» сафида Ширер рекордини янгилади

Англиялик ҳужумчи Энтони Гордон сафарда Озарбайжоннинг «Қарабах» клубига қарши ўйинда ҳақиқий шоу кўрсатди — у рақиб дарвозасига тўртта гол уриб, жавоб учрашувини амалда расмийчиликка айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу натижа билан Гордон Чемпионлар лигасидаги рекордлардан бирини такрорлаш билан бирга, «Ньюкасл» тарихида ҳам нуфузли Европа мусобақасида янги маррани ўрнатди.

Гап шундаки, Гордон Чемпионлар лигасида «Ньюкасл» сафида урилган голлар бўйича Алан Ширерни (унда 7 гол бор эди) ортда қолдирди ва клубнинг якка рекордчисига айланди. Жавоб баҳси келаси ҳафта Англияда ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энтони Гордон «Ньюкасл» сафида Ширер рекордини янгилади