date

Скоулз ван Дейкдан кучлироқ бўлган ҳимоячини айтди

Скоулз ван Дейкдан кучлироқ бўлган ҳимоячини айтди

“Манчестер Юнайтед” афсонаси Пол Скоулз “Ливерпул” сардори Виржил ван Дейк билан таққослаб, унингча ундан ҳам кучлироқ бўлган собиқ жамоадошини тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кўпчилик бу ўринда Рио Фердинандни кутиши мумкин эди, бироқ Скоулз бошқа номни танлади — нидерландиялик марказий ҳимоячи Яп Стам. У Англияда узоқ қолмаган бўлса-да, “қизил иблислар” сафида ёрқин из қолдирган.

“Стам ван Дейкдан яхшироқ эди”, — деб Скоулзнинг сўзларини The Touchline нашри келтирди.

Яп Стам “Манчестер Юнайтед”да 1998–2001 йилларда ўйнаган ва кейин қарийб 26 млн евроқа “Лацио”га сотилган. Кейинчалик у “Милан” ва “Аякс”да ҳам тўп суриб, 2007 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Скоулз ван Дейкдан кучлироқ бўлган ҳимоячини айтди