«Ливерпуль» А Сериядан янги ярим ҳимоячи изламоқда

Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам «Ливерпуль» эътиборига тушди. TEAMtalk хабарига кўра, инглиз гранди келаётган трансфер ойнасида 24 ёшли француз футболчисини таркибга қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ «қари синьора» Тюрамни қўлдан чиқаришни истамаяпти: клуб раҳбарияти яқин вақт ичида унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Transfermarkt баҳосига кўра, Кефрен Тюрамнинг нархи 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Жорий мавсумда Тюрам «бьянконери» сафида 32 ўйинда 2 та гол ва 3 та ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг