date

«Тоттенҳем» бош мураббийликка икки номзоддан бирини танламоқда

«Тоттенҳем» бош мураббийликка икки номзоддан бирини танламоқда

Ёзда «Тоттенҳем»да яна мураббийлар алмашинуви бўлиши кутилмоқда. Февраль ойида клуб Томас Франк билан хайрлашганди, мавсум охиригача жамоани вақтинча бошқариш вазифаси эса Игор Тудор зиммасига юклатилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, «шпорлар»нинг доимий бош мураббийи лавозимига асосий икки номзод — Маурисио Почеттино ва Роберто де Дзерби.

Аргентиналик мутахассис ҳозир АҚШ терма жамоасини бошқармоқда. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин «Тоттенҳем»га қайтишга тайёр эканини билдирган, Лондон клуби вакиллари 53 ёшли мураббий билан музокараларни давом эттирмоқда.

Роберто де Дзерби эса шу ой «Марсель»даги ишини якунлади. Манбага кўра, италиялик яна АПЛда ўзини синаб кўришни истамоқда, «Тоттенҳем» эса унинг номзодини бундан икки йил аввал ҳам кўриб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳем» бош мураббийликка икки номзоддан бирини танламоқда