date

«Барселона» ва «Атлетико» Бернарду Силва учун курашга киришиши мумкин

«Барселона» ва «Атлетико» Бернарду Силва учун курашга киришиши мумкин

«Манчестер Сити»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Испанияда давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, шартномаси «шаҳарликлар» билан келаси ёзда якунланадиган 31 ёшли хавбекни «Барселона» ва «Атлетико» ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Футболчини «Ювентус» ва «Монако» ҳам кузатиб бормоқда, бироқ Силвани кўпроқ Ла Лигада ўйнаш истиқболи жалб қилмоқда.

Бернарду Силва 2017 йилдан бери «Манчестер Сити» сафида тўп суради. Жорий мавсумда у барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» ва «Атлетико» Бернарду Силва учун курашга киришиши мумкин