date

Эдди Хау Ливраменто ва Ботман ҳолати ҳақида маълумот берди

Эдди Хау Ливраменто ва Ботман ҳолати ҳақида маълумот берди

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жамоа ҳимоячилари Тино Ливраменто ва Свен Ботманнинг жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни юзасидан янгиликларни айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хау сўзларига кўра, Ливраменто режа бўйича тикланмоқда, бироқ унинг майдонга қайтиш муддатини март бошидан анча олдинга суриш қийин. Ботман борасида эса ижобий хабар бор: у яқинлашиб келаётган учрашувга қадар сафга қайтиши мумкин.

Жорий мавсумда Ливраменто барча мусобақаларда 19 ўйинда майдонга тушиб, битта ассист муаллифи бўлган. Ботман эса 25 учрашувда қатнашиб, битта гол ва битта голли узатмани ҳисобига ёздирган.

21 февраль куни "Ньюкасл" сафардa "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради. Англия чемпионатининг 27-тури доирасидаги учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдди Хау Ливраменто ва Ботман ҳолати ҳақида маълумот берди