date

Компани учун «Боруссия» эмас, ҳозир «Айнтрахт» устидан ғалаба муҳим

Компани учун «Боруссия» эмас, ҳозир «Айнтрахт» устидан ғалаба муҳим

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани «Айнтрахт»га қарши ўйин олдидан таркибдаги тўрт футболчи сариқ карточкалар бўйича хавфли чегарада турганига қарамай, фикри Дортмунднинг «Боруссия»си билан бўладиган кейинги учрашувда эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, ҳозир бутун эътибор фақат Франкфурт клубига қарши баҳсга қаратилган: жамоа огоҳлантиришлар билан боғлиқ вазиятдан хабардор, аммо бундай нарсаларнинг барчасини олдиндан режалаштириб бўлмайди. Компани учун айни дамда энг муҳим вазифа — «Айнтрахт» устидан ғалаба қозониш.

Бундеслиганинг 23-туридан ўрин олган «Бавария» — «Айнтрахт» учрашуви шанба куни, 21-февралда бўлиб ўтади. Беллашув 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

«Бавария»нинг навбатдаги ўйини Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши 28-феврал куни ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани учун «Боруссия» эмас, ҳозир «Айнтрахт» устидан ғалаба муҳим