date

МакТоминей футбол ҳаддан ташқари юмшаб кетаётганини айтди

МакТоминей футбол ҳаддан ташқари юмшаб кетаётганини айтди

Шотландия терма жамоаси ва Италиянинг «Наполи» клуби ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминей сўнгги йилларда футбол қоидалари ҳамда ҳакамлик талқинлари қандай ўзгаргани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчи Жанлука Ди Марцио сайтига берган изоҳида, бугунги ўйин аввалгидан кўра «юмшоқроқ» бўлиб бораётганини таъкидлади: болалигида уларни кучли босим билан, қаттиқроқ услубда ўйнашга ўргатишганини, ҳозир эса ҳатто жуда енгил тегиниш ҳам сариқ карточкага олиб келиши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, ҳозир футбол ҳаддан ташқари сезгирликка берилиб кетган.

Жорий мавсумда 29 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди, 4 та голли узатма берди ва 2 марта огоҳлантирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » МакТоминей футбол ҳаддан ташқари юмшаб кетаётганини айтди