date

Арбелоа Беллингем жароҳати юзасидан янгиланган маълумот берди

Арбелоа Беллингем жароҳати юзасидан янгиланган маълумот берди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик футболчи «қироллик клуби» сафидаги сўнгги учта ўйинда майдонга туша олмади. Дастлаб у бир ой ичида қайтиши кутилганди, бироқ ҳозир тикланиш жараёни апрел ойигача чўзилиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Жуд эртага соғлом бўлиши учун кўп нарсадан воз кечган бўлардим. У бизнинг етакчимиз, дунёдаги энг кучли лидерлардан бири. Шу билан бирга, у бўлмаган пайтда ҳам жамоамиз қанчалик рақобатбардош эканини кўриб хурсандман — бу жуда юқори даражадан далолат. Аммо имкони бўлса, Беллингемнинг тезроқ қайтиши учун ҳамма ишни қилардим», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Шанба куни «Реал» Ла Лигада сафарда «Осунасуна»га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Беллингем жароҳати юзасидан янгиланган маълумот берди