date

Берарди А Сериядаги голлари билан Шевченкони ортда қолдирди

Берарди А Сериядаги голлари билан Шевченкони ортда қолдирди

Италия А Сериясида 26-тур учрашувлари бошланди. Тур доирасида “Сассуоло” аутсайдер “Верона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйинда “нероверди” сардори Доменико Берарди дубл қайд этиб, А Сериядаги жами голлари сонини 128 тага етказди. Шу тариқа у украиналик собиқ ҳужумчи Андрей Шевченкони (127) тўпурарлар рўйхатида ортда қолдирди.

Бундан ташқари, Берарди ушбу кўрсаткич бўйича афсонавий Жанни Ривера билан тенглашди. Улар А Серия тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 47-ўринни бўлишиб турибди.

Ушбу ғалаба “Сассуоло”га турнир жадвалида 8-поғонага кўтарилиш имконини берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Берарди А Сериядаги голлари билан Шевченкони ортда қолдирди