17:04 / 14.03.2017
5 163

“Челси”ни мавсум охирида нима кутмоқда?

“Челси”ни мавсум охирида нима кутмоқда?

“Челси”ни мавсум охирида нима кутмоқда? Ва премьер лига етакчисини яқин тақибчилари билан қандай курашлар кутмоқда? Шу ҳақда Сизлар билан Zamin.uz блоги ўз фикрлари юзасидан ўртоқлашади.

Англия премьер лигасида бўлиб ўтган 27-тур натижаларидан сўнг совринлар учун кураш олиб бораётган клубларнинг эгаллаб турган ўрни ва чемпионлик учун имкониятлари юзасидан хулосалар чиқаришимиз мумкин.

Премьер лигада ҳозирги кунда “Челси” 66 очко билан ягона етакчи бўлиб турибди, ундан сўнг 56 очко билан “Тоттенхем” 2-ўринни ва 55 очко билан “Манчестер Сити” 3-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги ўринларда “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” кучли 6 таликдан жой эгаллаган.

Футбол олами мухлислари учун ушбу чемпионат жуда ҳам кескинлиги ва томошабоплиги билан ажралиб туради ва борган сари жудаям қизиқарли тус олмоқда. Шубҳасиз қолган 10 тур якунигача жадвалнинг юқори қисмидаги “тиғизлик” барчани ҳаяжонда ушлаб туради.

Мавсум тугагунча қолган турларда “Челси”ни асосий рақиблари билан осон бўлмаган учрашувлар кутиб турибди. Хусусан, “Челси” учун 31-турда “Манчестер Сити” билан, шунингдек 33-турда Олд Траффордда ва 35-турда Гудисон Паркда қийин сафар учрашувлари бўлиб ўтади.

Ҳа, умуман олганда Англия премьер лигасида осон календарь учрашувлари бўлмаслигини эсга олиш кифоя. Ҳар бир ўйин – ҳал қилувчи. Аутсайдер жамоа етакчилардан очко тортиб олиши мумкин. Бунга АПЛ мухлислари аллақачон кўникиб бўлишган. Шунинг учун Антонио Конте ақл билан иш тутмоқда, яъни ўтказилаётган пресс-конференцияларда журналистларга ҳали чемпионат тугамаганлигини эслатиб келмоқда.

Бир томондан олиб қараганда, 10 очколик фарқ Лондон клуби мухлисларини хотиржам бўлишга ундайди. Лекин севимли жамоасининг эҳтиётсизлик сабаб 2-3 та омадсизликка учраши яқин тақибчилари “Тоттенхэм” ва “Шаҳарликлар” нинг янада яқинлашиб олишлари учун имконият яратиши мумкин. Улар олдинга қараш ўрнига кўпроқ ортга қарашмоқда, чунки Чемпионлар лигаси мусобақаларига йўлланмани қўлга киритиш учун кураш кескин тус олмоқда.

Тўртта жой учун 6 та жамоа кескин курашга киришишган. Асаблар таранглашмоқда, йўл қўйиладиган хатонинг баҳоси жуда ҳам ошиб бормоқда. Шу учун Премьер лиганинг қолган 10 тури доирасида ўтказиладиган учрашувларни кузатиб боринг. Мусобақа жадвалидаги бундай “тиғизлик” ўйинларнинг янада жонли ва муросасиз ўтишини таъминлайди. Олти жамоанинг янада юқори ўринларни эгаллаш учун олиб борадиган шиддатли курашини томоша қилиб ҳақиқий завқ олишингизга шубҳа йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Челси”ни мавсум охирида нима кутмоқда?