date

Кафанов дунёнинг энг кучли дарвозабонини айтди

Кафанов дунёнинг энг кучли дарвозабонини айтди

Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов интервью давомида турли ўйин жиҳатлари бўйича энг яхши голкиперни тилга олди. Суҳбат якунида ундан умуман олганда дунёдаги энг зўр дарвозабон кимлиги сўралди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис бу саволга аниқ жавоб берди: унинг фикрича, ҳозирги кунда энг кучли дарвозабон — Джандлуижи Доннарумма. Кафанов таъкидича, Доннарумманинг даражаси аллақачон эътироф этилган, бироқ якуний баҳони барибир жаҳон чемпионати кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма ўтган ёзда "ПСЖ"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганди. Шундан бери италиялик дарвозабон клуб сафида 30 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборди. Transfermarkt портали 26 ёшли голкиперни 45 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кафанов дунёнинг энг кучли дарвозабонини айтди