date

«Интер» раҳбари Лаутаро Мартинеснинг жароҳати ҳақида гапирди

«Интер» раҳбари Лаутаро Мартинеснинг жароҳати ҳақида гапирди

Миланнинг «Интер» клуби президенти Жузеппе Маротта ҳужумчи Лаутаро Мартинес олган жароҳат юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб 20 февраль куни (Тошкент вақти билан) аргентиналик форвард болдир мушагидан чўзилиш жароҳати олганини маълум қилганди. ОАВ хабарларига кўра, Лаутаро тахминан бир ойга сафдан чиқиши мумкин.

«Лаутаро Мартинес масаласида эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу жамоа учун жиддий йўқотиш. Бироқ у меҳнаткаш футболчи, майдонга қачон қайтишини ҳам тўғри баҳолай олади», — дея Мароттанинг сўзларини Николо Скира келтирди.

Лаутаро 2018 йилда «Расинг»дан «Интер»га 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 35 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» раҳбари Лаутаро Мартинеснинг жароҳати ҳақида гапирди