«Бавария» Диоманденинг рад жавобидан сўнг Гакпога кўз тикди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби трансфер бозорида йўналишни ўзгартириб, «Ливерпул» вингери Коди Гакпо вариантини жиддий кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Немис гранди аввал «РБ Лейпциг»нинг 19 ёшли истеъдоди Ян Диомандени асосий нишон сифатида белгилаган эди, бироқ футболчи таклифни рад этди. Қолаверса, ивуарлик ўйинчининг «Ливерпул» билан оғзаки келишуви борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда. Bayern Space манбасига кўра, Диоманде бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, «Бавария» энди Гакпони ўз томонига оғдиришга уриниб кўради. Нидерландиялик футболчининг эҳтимолий трансфер нархи 65 млн еврога яқин бўлиши мумкин.
Гакпо жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 34 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол ва 4 ассист қайд этди. 26 ёшли футболчининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!