date

Лукман «Атлетико»да Суареснинг самарадорлигини такрорлади

Лукман «Атлетико»да Суареснинг самарадорлигини такрорлади

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Адемола Лукман яна гол урди — бу сафар «Эспанол» дарвозасини ишғол этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Матрасчилар»нинг янги футболчиси 58-дақиқада аниқ зарба бериб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса у майдонни тарк этди.

28 ёшли форвард «Атлетико» сафида барча мусобақаларда ўтказган дастлабки олти учрашувида тўртта гол урди. Бу кўрсаткич клубда Луис Суаресдан бери энг яхшиси бўлиб, уруғвайлик ҳужумчи 2020/21 мавсумида худди шундай натижа қайд этган эди.

Ла Лига гранди Лукманни февраль бошида Италиянинг «Аталанта» клубидан 35 млн евро эвазига сотиб олганди.

Луис Суарес «Атлетико»да 2020–2022 йилларда тўп сурган. Шу даврда у мадридликлар сафида 83 ўйинда 34 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лукман «Атлетико»да Суареснинг самарадорлигини такрорлади