Крис Саттон Жеймс Милнернинг рекордини юксак баҳолади

Жеймс Милнер АПЛ тарихида янги маррани қайд этди: у чемпионатдаги 654-учрашувини ўтказиб, лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Милнернинг бу натижасига 90-йилларда ҳужумчи сифатида тўп сурган Крис Саттон ҳам муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, 40 ёшда ҳам АПЛда майдон футболчиси сифатида мунтазам ўйнаш — жуда ноёб ҳолат. Саттон буни футболчининг меҳнатсеварлиги, ўзига талабчанлиги ва касбига садоқати билан изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Милнер аввалроқ “Ливерпул” сафида ҳам ўйнаган, ҳозир эса “Брайтон” шарафини ҳимоя қилмоқда. Жамоа айни пайтда Англия чемпионати турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг