Энрике Дембеле ва Дуэ жароҳати ҳақида сўнгги маълумот берди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Усмон Дембеле ҳамда Дезире Дуэнинг аҳволи борасида янгиликлар билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Франция Ligue 1 23-турида парижликлар «Метс»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очган Дуэ танаффусда эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилди — унда жароҳат бўлиши мумкинлиги тахмин қилинганди.
Дембеле эса аввалроқ Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши ўйинда олган шикаст сабаб бу баҳсни ўтказиб юборди.
Энрикенинг таъкидлашича, Дуэ билан ҳаммаси жойида: у бироз чарчаган, бироқ оғриқ сезмаяпти ва жароҳати йўқ.
Дембеле масаласида мураббий аниқ хулоса қилишга шошилмади, аммо жароҳат жиддий эмаслигини айтди: футболчида шунчаки лат ейиш бор. Энрике унинг эртанги ҳолатига қараб қарор қабул қилинишини билдирди.
ПСЖ чоршанба куни «Монако»га қарши жавоб ўйинини ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!