date

Мусиала Бундеслигадаги 100-ғалабасини қайд этди

Мусиала Бундеслигадаги 100-ғалабасини қайд этди

Бундеслиганинг 23-тури доирасида «Бавария» Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мюнхенликлар ҳужумчиси Жамал Мусиала учрашувни асосий таркибда бошлади, бироқ гол ура олмади ва 77-дақиқада захирага олинди.

Ўйин Мусиала учун индивидуал жиҳатдан унчалик омадли кечмаган бўлса-да, айнан шу натижа унга Бундеслигадаги 100-ғалабасини тақдим этди. Ҳозир 23 ёшга тўлишига беш кун қолган футболчи ушбу маррага энг эрта етиб келган ўйинчи сифатида лига тарихига кирди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Германия чемпионати турнир жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мусиала Бундеслигадаги 100-ғалабасини қайд этди