date

Луис Энрике Заир-Эмерининг ўсишини юқори баҳолади

Луис Энрике Заир-Эмерининг ўсишини юқори баҳолади

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери ҳақида фикр билдириб, унинг сўнгги пайтдаги ўсишига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, 19 ёшли футболчи сезиларли даражада кучайди ва бу, аввало, унинг ўз меҳнати самарасидир. Энрике Заир-Эмерини деярли ҳар қандай позицияда ўйнай оладиган, жуда универсал ва юқори даражадаги ижрочи сифатида таърифлади.

Жорий мавсумда ПСЖ тарбияланувчиси барча мусобақаларни ҳисобга олганда 36 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 4 та голли узатма бор.

25 феврал, чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичи жавоб учрашувида ўз майдонида “Монако”ни қабул қилади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Заир-Эмерининг ўсишини юқори баҳолади