L’Equipe Сафоновни ўйинда энг паст баҳога лойиқ кўрди

Франциянинг L’Equipe нашри ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновга Лига 1нинг 23-турида «Metz»га қарши ўйинда энг паст баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ Sofascore ҳам россиялик посбонни Дро Фернандес ва Лукас Бералдо билан бир қаторда учрашувнинг энг омадсиз футболчилари қаторига киритганди. Қизиғи, «Metz» футболчилари Сафонов қўриқлаган дарвозага бирорта ҳам зарба йўллай олмади.
L’Equipe рейтингида Сафонов 5 балл билан Бералдо, Фернандес ва Дезире Дуэ билан бир қаторда қайд этилди. Украиналик ҳимоячи Илья Забариный эса 6 балл олди.
Учрашув парижликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Сафонов яна жамоанинг асосий таркибида майдонга тушди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг