Павлюченко «Ливерпуль» «Ноттингем»га қарши ғолиб бўлишини айтди

Англия чемпионатининг навбатдаги сафар учрашувида «Ливерпуль» «Ноттингем Форест» майдонига ташриф буюради. Ушбу баҳс ҳақида Россия терма жамоаси ва «Тоттенҳэм»нинг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Павлюченкога кўра, «Ливерпуль» футболчиларининг маҳорати рақибникидан юқори. У оғир ва муросасиз кечадиган учрашувда мерсисайдликлар ўз сўзини ўтказиб, сафарда «Ноттингем»ни мағлуб этишини, эҳтимол, минимал ҳисобда ғалаба қозонишини таъкидлади.
«Ноттингем Форест» — «Ливерпуль» учрашуви бугун, 22-февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг