date

«Ювентус» ёзда «Кальяри» дарвозабонини ҳам кўздан кечирмоқда

«Ювентус» ёзда «Кальяри» дарвозабонини ҳам кўздан кечирмоқда

Туриннинг «Ювентус» клуби ёзги трансферлар ойнасида дарвозабон позициясини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Экрем Конурнинг хабарига кўра, туринликларнинг асосий номзоди сифатида «Аталанта» посбони Марко Карнесекки кўрилмоқда. Шу билан бирга, клубнинг қисқа рўйхатидан «Кальяри» дарвозабони Элиа Каприле ҳам жой олган. Каприлени «Интер» ҳам ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Элиа Каприле 2025 йилда «Наполи»дан «Кальяри»га 8 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол ўтказиб юборди ва 6 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» ёзда «Кальяри» дарвозабонини ҳам кўздан кечирмоқда